Nokia Asha 303 - Интернет қўнғироқлари ҳақида

background image

Интернет қўнғироқлари ҳақида
Сиз интернет орқали қўнғироқ қилишингиз ёки қабул қилишингиз мумкин (тармоқ

хизмати). Интернет қўнғироғи хизматлари компьютерлар, мобил телефонлар

ҳамда Интернет орқали Овоз протоколи VoIP қурилмалари ва анъанавий

телефонлар ўртасида қўнғироқ қилишни қўллаб-қувватлаши мумкин.

Баъзи бир интернет қўнғироғи хизмати провайдерлари бепул интернет

қўнғироқларига рухсат берадилар. Бу хизматнинг мавжудлиги ва уланиш

нархлари ҳақидаги маълумот учун интернет қўнғироғи хизмати

провайдерингизга мурожаат қилинг.

Баъзи бир мамлакатларда VoIP ёки бошқа хизматлардан фойдаланишга

чеклашлар ўрнатилган бўлиши мумкин. Қўшимча маълумотлар учун

телефонингиз чакана сотувчиси, хизмат кўрсатувчи провайдер ёки маҳаллий

ҳокимиятга мурожаат қилинг.

Интернет қўнғироғини амалга ошириш ёки қабул қилиш учун сиз WLAN ёки 3G

тармоғи хизмати доирасида бўлишингиз ҳамда интернет қўнғироғи хизматида

қайд этилган бўлишингз лозим.

Интернет қўнғироқларни амалга ошириш учун 3G тармоғидан фойдаланганда,

хизмат кўрсатувчи провайдерингиз 3G тармоғида интернет қўнғроқларни

қўллаб-қувватлашини текширинг. Чиқимларни тежаш учун ягона ставкали тариф

режасидан фойдаланиш таклиф этилади.

Маслаҳат: Агар хизмат кўрсатувчи провайдерингизда ягона ставкали тариф

режаси бўлмаса, телефон ҳисобидаги маълумот харажатларини тежаш

мақсадида интернет қўнғиролқар қилиш учун WLAN-дан фойдаланишингиз

мумкин.