
SIM картани ва батареяни жойлаштиринг
Аҳамият беринг: Ҳар қандай панeлларни oлишдан oлдин қурилмани ўчиринг,
зарядлаш мoсламаси ва ҳар қандай бошқа қурилмаларни ажратиб oлинг. Ҳар
қандай панелни алмаштириш жараёнида электрон қисмларга тегманг. Қурилмани
ҳар дoим панeллари ўрнига қўйилган ҳoлда сақланг ва ишлатинг.
Муҳим: Ушбу қурилма фақат стандарт SIM карта билан фойдаланиш учун
мўлжалланган (расмга қаранг). Мос келмайдиган карталардан фойдаланиш ушбу
карта ва қурилманинг бузилишига олиб келиши ҳамда картада сақланган
маълумотларга зарар келтириши мумкин. Илтимос, mini-UICC қирқими мавжуд
бўлган SIM картадан фойдаланиш учун мобил тармоқ операторингизга мурожаат
қилинг.
6
Ишга киришиш

Бу телефон BP-3L батареяси билан ишлашга мўлжалланган. Доим оригинал Nokia
батареяларидан фойдаланинг.
SIM картага чизиш ва уни букиш картанинг бузилишига ҳамда ундаги
алоқаларнинг йўқолишига олиб келади. Шунинг учун фойдаланиш, ўрнатиш ва
чиқариб қўйиш пайтларида эҳтиёт бўлинг.
1 Телефонни ўчиринг.
2 Орқа қопқоқ бўшатиш сурилмасини телефон тубига суринг ва қопқоқни олиб
ташланг.
3 Батареяси бўлса, олиб ташланг.
4 SIM карта ушлагичи қопқоғини кўтаринг, SIM картанинг алоқа жойи пастга
қаратилганлигига ишонч ҳосил қилинг ва картани ушлагичга жойлаштиринг.
Ишга киришиш
7

5 SIM карта ушлагичи қопқоғини туширинг.
6 Батарея терминалларини текисланг ва батареяни жойлаштиринг.
7 Тепадаги қулфловчи сурилмаларни уларнинг ўз слотларига қаратган ҳолда
то қопқоқ ўз жойига тушмагунича босинг.
8
Ишга киришиш

SIM картани олиб ташланг
1 Телефонни ўчиринг.
2 Орқа қопқоқни чиқариб олинг.
3 Батареяси бўлса, олиб ташланг.
4 SIM карта ушлагичи қопқоғини кўтаринг ва SIM картани олиб ташланг.